Олмалиқ шаҳрида 12 миллион сўмлик жиҳозларни ўғирлаган шахс ушланди

Олмалиқ шаҳрида яшовчи, «MASTERTEX» МЧЖнинг раҳбари, 1977 йилда туғилган Ғулом Наримов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб,  номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, деразадан кириб, шу МЧЖга қарашли тикув корхонасидан умумий нархи тахминан 12.000.000 сўм бўлган «Самсунг» русумли совутгич, 1 та тикув машинаси ва мингдан ортиқ трикотаж маҳсулотларини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида  яшовчи 1990 йилда туғилган Нурмамат Латипов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.   Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Be the first to comment on "Олмалиқ шаҳрида 12 миллион сўмлик жиҳозларни ўғирлаган шахс ушланди"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*