Ангрен шаҳрида бир гуруҳ вояга етмаганлар талончилик содир этишди

Ангрен шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ашурали Эргашев (исм-фамилияси ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 15 август куни соат 02.30 ларда Ангрен шаҳри 5/5-дахаси ҳудудида номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан ёнида бўлган  «Самсунг» русумли уяли телефонни тортиб олиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи бир гуруҳ ёш йигит ва вояга етмаган ўсмирлар содир этганлиги маълум бўлди. Вояга етмаганлар, Ангрен шаҳридаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Холид Ёрқинов, Ангрен транспорт касб хунар коллежини 1-босқич ўқувчиси, 2000 йилда туғилган Бобомурод Ортиқов, Ангрен Тиббиёт касб хунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси, 2000 йилда туғилган Карим Қодиров, Ангрен шаҳардаги 14-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2002 йилда туғилган Улуғбек Норқулов, Ангрен шаҳардаги 14-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган Қувончбек Нурматов, Ангрен Академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Химматбек Нуралиев ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1997 йилда туғилган Жумананали Собировлар содир этганлиги аниқланиб, ушландилар. Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикси Жиноят Кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида «Самсунг» русумли уяли телефон олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Be the first to comment on "Ангрен шаҳрида бир гуруҳ вояга етмаганлар талончилик содир этишди"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*