Қувватлаш учун қўйилган қўл телефонини ўғирлаган шахс ушланди

Чирчиқ шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1995 йилда туғилган Шахина Расулова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 23 август  куни соат 12.30 ларда номаълум шахс, эркин йўл билан, Чирчиқ шаҳар марказий бозори ҳудудида жойлашган кийим кечаклар савдо дўконида қувватлаш учун қўйиб қўйилган нархи тахминан 1.000.000 сўм бўлган «Самсунг Гелекси С-5» русумли уяли телефони ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида  яшовчи 1996 йилда туғилган Қобилжон Аюпов содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида «Самсунг Гелекси С-5» русумли уяли телефон олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Be the first to comment on "Қувватлаш учун қўйилган қўл телефонини ўғирлаган шахс ушланди"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*