Фирибгар назоратчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қуйичирчиқ туманида яшовчи, муқаддам “Қуйичирчиқтумангаз” филиали назоратчиси лавозимида ишлаган, 1976 йилда туғилган Нурилла Эшқулов (исм-фамилияси ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан, Қуйичирчиқ туманида яшовчи бир гуруҳ шахсларни ишончини суистеъмол қилиб, «табиий газдан бўлган қарзингизни ўзим тўлаб бераман» – деб алдаб, улардан олган пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Жумладан, Шукрона Хайитованиинг 1.500.000 сўм , Зулайхо Одилованинг 700.000 сўм , Камила Гайнутдинованинг  695.000 сўм, Навбаҳор Эрбулатованинг  960.000 сўм ва Холниса Хуршидованинг 800.000 сўм ва 100 АҚШ доллар пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан  жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.

Be the first to comment on "Фирибгар назоратчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*